2027 йилги ЕЧЛ финали қаерда ўтказилиши аниқ бўлди

Спорт

image

Футбол бўйича Европа Чемпионлар лигасининг (ЕЧЛ) 2026/27 йилги мавсум финал ўйини Испания пойтахти Мадридда ўтказилади. Бу ҳақда “Marca” хабар берди.

Манбага кўра, ҳал қилувчи баҳсда “Атлетико Мадрид” клубининг уй аренаси ҳисобланмиш “Метрополитано” стадиони мезбонлик қилади. Стадион ўз бағрига 70 мингдан ортиқ мухлисни сиғдира олади. Арена 2018 йилда фойдаланишга топширилган ва биринчи марта Европа миқёсидаги нуфузли турнир финалини ўзида қабул қилмоқда.

Қайд этиш жоиз, жорий мавсум ЕЧЛ финалига Германиянинг Мюнхен шаҳридаги “Альянц Арена” стадиони мезбонлик қилади. 2026 йилги финал эса Венгрия пойтахти Будапештдаги “Ференц Пушкаш” стадионида ўтказилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Европа Чемпионлар лигаси Испания Мадрид

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг