2021 йилда Россия ўзбекистонликларга қанча меҳнат патенти сотгани очиқланди

Олам

image

Ўтган йили Россияда берилган меҳнат патентларининг ярмидан кўпи Ўзбекистон фуқароларига тўғри келади. Бу ҳақда Россия Федерацияси Ички ишлар вазирлигининг миграция ҳолати бўйича кўрсаткичларидан келиб чиқиб хабар берилган.  

Агентлик маълумотларига кўра, 2021 йилнинг январь-декабрь ойларида 2 миллион 221 минг 826 та меҳнат патенти берилган, шундан 1 миллион 316 минг 569 таси Ўзбекистон фуқароларига, 787 мингтаси Тожикистон фуқароларига, қарийб 65 мингтаси Озарбайжон фуқароларига берилган. Бундан ташқари, Украина (37 минг) ва Молдова (17 минг) фуқароларига ҳам берилган. 

2021 йилда Россия Федерациясида мигрантлар учун берилган меҳнат патентлари сони деярли икки баравар кўпайган. Бундан ташқари, ўтган йили чет эл фуқароларига ишлаш учун берилган рухсатномалар сони ҳам ошган. Умуман олганда, 2021 йилда Россия Ички ишлар вазирлигига мамлакатда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи чет эл фуқаролари билан меҳнат шартномалари тузилганлиги ҳақида 1 673 342 та хабарнома келиб тушган. 

Маълумот ўрнида, 2020-2021 йилларда хорижлик ишчилар, жумладан, ўзбекистонликлар патент учун 5341 рубль (70 доллар) тўлаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия патент

Баҳолаганлар

272

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг