2021 йилнинг 4 январидан Ўзбекистонда ID-карталар бериш ва биометрик паспортларни шундай карталарга алмаштириш бошланади. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ`га Тошкент шаҳар ИИББ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси бошлиғи, полковник Улуғбек Мирзақамбаров маълум қилди.
Унинг таъкидлашича, ID-карталарини олиш учун ҳеч қандай махсус ҳужжатлар талаб этилмайди, фақат паспот, ариза ва давлат божи – базавий ҳисоблаш миқдорининг 89 фоизи (198 470 сўм) тўланиши лозим.
Шунингдек, ID-карта бир иш кунида берилади (амалдаги биометрик паспортларни 15 кун кутиш керак). Доимий яшаш манзилида рўйхатдан ўтиш ўзгарган тақдирда картани алмаштириш талаб этилмайди.
Шу билан бирга, фуқаро ID-карта олиш учун биометрик паспорт каби рўйхатдан ўтган жойига бориши шарт эмас. Масалан, “прописка”си бошқа вилоятда бўлган фуқаро Тошкентд ҳам ID-карта олиши мумкин.
ID-карта фуқароларга қуйидаги амал қилиш муддатларига берилади:
• туғилган кунидан бошлаб бир ёшгача – икки йил муддатга;