ID-карта бизга нега керак? Бу ғазнани тўлдиришнинг янги йўлими?

Интервью

Охирги ҳафтада Ўзбекистонда ID-карта масаласи яна кун тартибига чиқди. Хўш, бу нима. 2009 йилдаги Президент қарори билан жорий этилган биометрик паспорт ва хорижга чиқиш паспортларининг умри тугадими? 

Янги тартибга кўра, ID-карта 2021 йил 1 январдан 2022 йил 31 декабргача ихтиёрийлик асосида (16 ёшга тўлганда ёки қонунчиликда кўрсатилган бошқа сабабларга кўра) берилади. 

Иккинчи босқич – 2023 йил 1 январдан 2029 йил 31 декабргача мажбурий тартибда алмаштирилади.

Ўзбекистон фуқаросининг 2011 йилги намунадаги биометрик паспорти 2030 йил 1 январдан бошлаб ҳақиқий эмас деб ҳисобланади. Хўш, нега? Бу картанинг қандай қулайлиги бор, нега шунча оворагарчилик керак? Ўзбекистон замонавий давлатчиликнинг 30 йилини босиб ўтди. Аммо биз ҳамон фуқаронинг фуқаролигини тасдиқлашнинг турли йўлларини қидиряпмиз. Бу каби эътирозлар талайгина. Шу боис QALAMPIR.UZ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармаси, Электрон ахборот тизимлари бошқармаси бошлиғи Фазлиддин Усмонов билан суҳбатлашди.

Суҳбат қуйидаги саволлар атрофида кечди:

•    ID-карталар олиш тартиби қандай? Биринчи ва иккинчи босқич кимларни қамраб олади? 

•    ID-карта йўқолиб қолса жарима тўланадими?

•    Биопаспорт билан ID-картанинг фарқи нимада?

•    Чет элдаги ўзбекистонликларнинг ID-карта олишида муаммолар бўлмайдими?

•    ID-карта жорий этилиши ғазнани тўлдириш билан қанчалик боғлиқ?

Ушбу интервьюни тўлиқ шаклда юқоридаги видеоплеерда ёки YouTube'даги саҳифамизда томоша қилишингиз мумкин.
 


Мақола муаллифи

Теглар

ID-карта

Баҳолаганлар

415

Рейтинг

4

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг