16 та солиқ инспекциясининг бошлиғи ўзгарди

Жамият

image

Қорақалпоғистон Республикаси ва бир қатор шаҳар ҳамда вилоятлардаги айрим солиқ инспекцияларига янги бошлиқлар тайинланди. Бу ҳақда қўмита ахборот хизмати хабар берди

Маълум қилинишича, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитаси раисининг буйруғи билан Қорақалпоғистон, Тошкент шаҳри, Андижон, Наманган, Сирдарё, Сурхондарё  ва Тошкент вилоятларидаги айрим солиқ инспекцияларида тайинловлар амалга оширилган. Унга кўра:

Қорақалпоғистон Республикаси

•  Саитов Айдос Искандарович Чимбой тумани солиқ инспекцияси бошлиғи этиб тайинланди. У 1985 йил Амударё туманида туғилган. Бунга қадар Амударё тумани солиқ инспекцияси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди. Айдос Сеитов солиқ хизматининг III даражали маслаҳатчиси. 

•  Эшмуродов Аскар Қўчкорович Қанликўл тумани солиқ инспекцияси бошлиғи этиб тайинланди. У 1968 йил Қўнғирот туманида туғилган. Бунга қадар Қўнғирот тумани солиқ инспекциясида шуъба бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.Аскар Эшмуратов солиқ хизматининг III даражали маслаҳатчиси. 

•  Раҳимов Жаҳонгир Бозорбоевич Амударё тумани солиқ инспекцияси бошлиғи этиб тайинланди. У 1989 йил Амударё туманида туғилган. Бунга қадар Амударё тумани солиқ инспекциясида давлат солиқ бош инспектори лавозимида ишлаб келаётган эди. Жаҳонгир Рахимов солиқ хизматининг I даражали инспектори.

•  Ғаниев Шамшод Бердибоевич Кегейли тумани солиқ инспекцияси бошлиғи этиб тайинланди. У 1975 йил Нукус шаҳрида туғилган. Бунга қадар Тахиатош тумани солиқ инспекцияси бошлиғи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди. Шамшет Ганиев солиқ хизматининг I даражали инспектори.

Тошкент шаҳри

•  Эргашов Жамшид Ашурович Янгиҳаёт тумани солиқ инспекцияси бошлиғи этиб тайинланди.У 1981 йил Сурхондарё вилоятида туғилган. Бунга қадар Тошкент шаҳар солиқ бошқармасида бўлим бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди. Жамшид Эргашов солиқ хизматининг II даражали маслаҳатчиси.

Андижон вилояти

•  Тўхтаохунов Мансуржон Шухратович Андижон шаҳар солиқ инспекцияси бошлиғи этиб тайинланди.
У 1990 йил Андижон вилоятида туғилган. Бунга қадар Андижон шаҳар солиқ инспекцияси бошлиғи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди. Мансуржон Тўхтаохунов солиқ хизматининг III даражали маслаҳатчиси.

•  Собиров Азизбек Авазбекович Жалақудуқ тумани солиқ инспекцияси бошлиғи этиб тайинланди. 
У 1987 йил Андижон вилоятида туғилган. Бунга қадар Андижон вилояти солиқ бошқармасида бўлим бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди. Азизбек Собиров солиқ хизматининг III даражали маслаҳатчиси.

Наманган вилояти

•  Холматов Асқаржон Раҳиммирзаевич Косонсой тумани солиқ инспекцияси бошлиғи этиб тайинланди. 
У 1972 йил Наманган вилоятида туғилган. Бунга қадар Янгиқўрғон тумани солиқ инспекцияси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди. Аскаржон Холматов солиқ хизматининг III даражали маслаҳатчиси. 

•  Норматов Сайёрбек Қобилжонович Янгиқўрғон тумани солиқ инспекцияси бошлиғи этиб тайинланди. 
У 1985 йил Наманган вилоятида туғилган. Бунга қадар Янгиқўрғон тумани солиқ инспекцияси бошлиғи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.Сайёрбек Норматов солиқ хизматининг I даражали инспектори.

•  Турсунов Дониёр Облоёр ўғли Наманган тумани солиқ инспекцияси бошлиғи этиб тайинланди.  
У 1987 йил Наманган вилоятида туғилган. Бунга қадар Норин тумани солиқ инспекцияси бошлиғи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди. Дониёр Турсунов солиқ хизматининг I даражали инспектори.

Сирдарё вилояти

•  Усмонов Анвар Исроилович Оқолтин тумани солиқ инспекцияси бошлиғи этиб тайинланди. У 1969 йил Жиззах вилоятида туғилган. Бунга қадар Сардоба тумани солиқ инспекцияси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди. Анвар Усмонов солиқ хизматининг III даражали маслаҳатчиси.

•  Икромов Ойбек Ўктамович Сардоба тумани солиқ инспекцияси бошлиғи этиб тайинланди. 
У 1983 йил Сирдарё вилоятида туғилган. Бунга қадар Сирдарё вилояти солиқ бошқармасида шуъба бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди. Ойбек Икрамов солиқ хизматининг II даражали маслаҳатчиси.

Сурхондарё вилояти

•  Турдиев Бахтиёр Зиёдуллаевич Қумқўрғон тумани солиқ инспекцияси бошлиғи этиб тайинланди. 
У 1985 йил Сурхондарё вилоятида туғилган. Бунга қадар Узун тумани солиқ инспекцияси бошлиғи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди. Бахтиёр Турдиев солиқ хизматининг I даражали инспектори.

•  Қосимов Шамсиддин Исомиддинович Узун тумани солиқ инспекцияси бошлиғи этиб тайинланди. 
У 1989 йил Сурхондарё вилоятида туғилган. Бунга қадар Узун тумани солиқ инспекцияси бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди. Шамсиддин Қосимов солиқ хизматининг I даражали инспектори.

 

Тошкент вилояти

•  Хазратов Шерзод Боймаматович Бўка тумани солиқ инспекцияси бошлиғи этиб тайинланди.
У 1983 йил Қашқадарё вилоятида туғилган. Бунга қадар Юқори Чирчиқ тумани солиқ инспекцияси бошлиғи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди. Шерзод Хазратов солиқ хизматининг II даражали маслаҳатчиси.

•  Мусаев Икром Тожибоевич Оҳангарон тумани солиқ инспекцияси бошлиғи этиб тайинланди.
У 1973 йил Тошкент вилоятида туғилган. Бунга қадар Оҳангарон тумани солиқ инспекциясида шуъба бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди. Икром Мусаев солиқ хизматининг III даражали маслаҳатчиси.


Мақола муаллифи

Теглар

тайинлов солиқ инспекцияси

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг