1 январдан 5707 нафар ЙПХ ходими боди-камера билан ишлайди
Жамият
−
24 Декабрь 2019
10544Аввал хабар берганимиздек, 2020 йилнинг 1 январидан бошлаб Йўл-патруль хизмати ходимлари боди-камералар билан фаолият юритишни бошлайди. Хўш, қоидабузарлар билан мулоқотни қандай қайд этиб боради? Бу каби саволларга бугун Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида ўтган матбуот анжуманида Ички ишлар вазири ўринбосари Азизбек Икромов жавоб берди.
Вазир ўринбосари энг аввало техник ускунларга таъриф берди.
Ўтган давр мобайнида Хитой Халқ Республикасининг “Хайтера” компанияси томонидан ишлаб чиқилган 50 та бодикамера Тошкент шаҳрида жумладан, 32 таси ЙПХ ходимлари, 18 таси ППХ ходимлари томонидан жорий йилнинг сентябрь-октябрь ойларида тест синовларидан ўтказилди.
Вазир ўринбосарининг қайд этишича, Республика бўйича сервер мосламаларини жойлаштириш учун 65 та, боди-камеларни жойлаштириш учун 192 та жой тайёрланган.
ХХРнинг “Хайтера” компаниясидан 6193 та боди-камера харид қилинган. Боди-камераларга тегишли дастурлар ўрнатилиб, керакли миқдорда сим-карталар билан таъминланган ҳамда ҳимояланган VPN-каналлари орқали алоқа йўлга қўйилган.
Мазкур қурилма ва жиҳозлар тасдиқланган тақсимотга асосан ўрнатилган тартибда жойларга тарқатилган.
Маълумот учун:
- Қорақалпоғистон Республикасига 200 дона;
- Тошкент шаҳрига 2 876 дона;
- Андижон вилоятига 187 дона;
- Бухоро вилоятига 212 дона;
- Жиззах вилоятига 188 дона;
- Қашқадарё вилоятига 236 дона;
- Навоий вилоятига 185 дона;
- Наманган вилоятига 184 дона;
- Самарқанд вилоятига 341 дона;
- Сурхондарё вилоятига 203 дона;
- Сирдарё вилоятига 183 дона;
- Тошкент вилоятига 432 дона;
- Фарғона вилоятига 289 дона;
- Хоразм вилоятига 191 дона бодикамералар берилдиган. 193 донаси заҳирага олинди.
Боди-камералар 2020 йилнинг 1 январь кунидан бошлаб амалиётда ишлатилади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 11 июлдаги ПҚ-3127-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида 2018 йил 1 декабрь куни қабул қилинган Вазирлар Маҳкамасининг 975-сонли қарори билан тасдиқланган Низомда Йўл-патруль хизмати ходимларининг йўл ҳаракати қатнашчилари билан ўзаро муносабатлари ҳамда махсус мосламалардан фойдаланиш тартиби бегилаб берилди.
Низом талабларига кўра 2019 йил 1 июлдан бошлаб ЙПХ ходими хизмат вазифаларини мобиль видеокамерадан фойдаланган ҳолда ошкора олиб бориши ва бу ҳақда йўл ҳаракати иштирокичисини огоҳлантириши белгиланган эди. Лекин мобиль видеокамерани олиб келиш ва жорий этиш бўйича айрим техник сабабларга кўра ушбу муддат 2020 йил 1 январга кўчирилди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь