ЙҲХББ боди-камералар бўйича эслатма билан чиқди

Жамият

9 (3)

Жорий йилнинг 1 январь кунидан Ички ишлар вазирлиги Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг барча Йўл патрул хизмати ходимлари хизматни боди-камерадан фойдаланган ҳолда ўташни бошладилар. 

ИИВ ЙҲХББ ЙПХ ходими тўхтатиб мулоқотга киришганда, мазкур мулоқот мобил камерага ёзиб олинади, келгусида ноқонуний хатти-ҳаракатлар содир этилса, айбни исботлаш учун видеоёзувдан фойдаланилиши мумкинлигини эслатди.

Билдирилишича, ходимлар томонидан фойдаланилаётган мобиль камералар, ходимнинг йўл ҳаракати иштирокчилари билан ўзаро мулоқотини тасвирга олиб, ушбу мулоқотнинг самимий, хушмуомалалик асосида бўлишига ҳамда зиддиятли ва нохуш вазиятларни, шунингдек, коррупция ҳолатларини олдини олишга хизмат қилади.

Айрим ҳолларда эса ходимнинг хатти-ҳаракатлари устидан ариза ва шикоятлар билдирилганида, ушбу видеоёзувлар ҳолатга ойдинлик киритишга ёрдам беради. 

ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати фуқаролардан келаётган айрим саволларга тўхталиб ўтди:

мобиль камерадан ЙПХ ходимининг йўл ҳаракати қатнашчиси билан мулоқотини тасвирга олиш учун фойдаланилади; 

ЙПХ ходими ҳайдовчига, унинг содир этган қоидабузарлигининг видеотасвирини кўрсатиб беришга мажбур эмас; 

барча хизматга жалб этилаётган ходимлар мобиль камерадан фойдаланган ҳолда хизмат ўтайдилар. ЙПХ ходимининг мобиль камерасиз хизмат ўташига йўл қўйилмайди;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 1 декабрдаги 975-сонли сонли қарори билан тасдиқланган “Йўл-патруль хизмати ходимларининг йўл ҳаракати қатнашчилари билан ўзаро муносабатлари ҳамда махсус мосламалардан фойдаланиши тартиби тўғрисида”ги низомнинг 18-бандига  асосан йўл ҳаракати қатнашчилари хизматни мобиль видеокамерасиз олиб бораётган ЙПХ ходимига ҳужжатларни тақдим этмаслик ҳуқуқига эгалар.

“Кўриниб турибдики, амалга оширилаётган бу саъй-ҳаракатларнинг барчаси биринчи навбатда сиз учун, сизнинг хавфсизлигингиз ва қонуний манфаатларингизни ҳимояси учун амалга оширилмоқда. Шундай экан, яратилаётган шароитлардан тўғри ва оқилона фойдаланишларингизни, ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлаш ишларига муносиб ҳисса қўшишингизни сўраймиз”, - дейилади маълумотда.


Мақола муаллифи

Теглар

ЙПХ боди-камера

Баҳолаганлар

275

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made