1 млрд сўмлик синтетик наркотик сақлаган “закладчик” ушланди
3-саҳифа
−
23 Июль
4648Тошкент вилоятида 1 млрд сўмлик синтетик гиёҳванд моддаларни сақлаб келган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда вилоят ички ишлар бош бошқармаси матбуот котиби Бобур Тўлаганов хабар берди.
Қайд этилишича, жорий йилнинг 15 июль куни Тошкент вилояти ИИББ тезкор қидирув хизмати томонидан Тошкент тумани ИИБ ва ДХХ ҳудудий бўлинмаси билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, 2002 йилда туғилган А.Т. ўзининг Tracker автомашинасида вазни 1 кг 433 гр бўлган “мефедрон” синтетик гиёҳвандлик воситасини сотиш мақсадида сақлаб келаётганлиги аниқланган ва далилий ашё билан ушланган.
Аниқланишича, 22 ёшли шахс мазкур синтетик воситани бўлакларга бўлиб, контактсиз манзил (“закладка”) орқали сотишни режалаштирган.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодекси 273-моддаси (гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзлаб қонунга хилоф равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар қилиш, шунингдек, уларни қонунга хилоф равишда ўтказиш) 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Фарғона вилоятида уйида “марихуана” сақлаган фуқаро қўлга олинганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь