Фарғонада уйида “марихуана” сақлаган шахс қўлга олинди

3-саҳифа

image

Фарғона вилоятида уйида “марихуана” сақлаган фуқаро қўлга олинди. Бу ҳақда Олий суд матбуот котиби Азиз Обидов хабар берди.

Билдирилишича, Қўштепа туманида истиқомат қилувчи фуқаро ўз маҳалласида ўсган ёввойи наша ўсимлигини юлиб олиб, яшаш хонадонига келтирган. Уларни қуритиб, турли идишларга жойлаган ва ноқонуний равишда сақлаб келган.

Қўштепа тумани ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида фуқаронинг ётоқхонасидаги жавон ичида, оғилхонанинг шифти ва яшик ичида ўткир ҳидли қуритилган гиёҳванд моддалар сақланаётгани аниқланган.

Суд кимёвий экспертизасига кўра, фуқаро уйидан топилган гиёҳванд моддаси 4678 граммли “марихуана” туркумига кирувчи “қора дори” экани аниқланган.

Жиноят ишлари бўйича Қўштепа туман суди томонидан мазкур шахсга нисбатан Жиноят кодексида назарда тутилган 276-моддаси (Гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзламай қонунга хилоф равишда тайёрлаш, эгаллаш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар) 2-қисми “а” банди билан 3 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Шунингдек, уни мажбурий тартибда гиёҳвандлик касаллигини даволаш ҳамда уйидан топилган гиёҳванд моддаларни йўқ қилиш белгиланди.    

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида жойлашган дала ҳовлида катта миқдордаги кучли таъсир қилувчи дори воситаларини тайёрлаш ва тарқатиш билан шуғулланиб келаётган жиноий гуруҳ қўлга олинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Фарғона марихуана наша қора дори

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг