Карантинда болалар боғчага келмаган даври тўлови қайта ҳисобланади

Жамият

image
Боғчада карантин бўлганда ота-она ишдан озод қилинадими? north_east

Боғчада карантин бўлганда ота-она ишдан озод қилинадими?

Аввалроқ, 16 мартдан эътиборан барча мактабгача таълим ташкилотлари карантин мақсадида ёпилишини хабар қилгандик. 

Мактабгача таълим вазирлиги МТТлар ёпилган давр учун болаларнинг боғчага келмаган даври тўлови қайта ҳисоб-китоб қилинишини назорат қилишини билдирди.

“Сизлардан ваҳимага тушмасликни илтимос қилиб қоламиз — ушбу чоралар мутлақо профилактик моҳиятга эга ва мамлакатимиз аҳолисининг саломатлик хавфсизлигини таъминлашга қаратилган.

Сизларга қуйидаги эҳтиёткорлик чораларига қатъий риоя қилишни қатъий тавсия қилиб қоламиз:

— одамлар кўп тўпланадиган жойларга бормаслик ёки имкон қадар камайтириш (оммавий тадбирлар, йирик бозорлар, савдо-кўнгилочар марказлари);

— ниқоблар тақиш;

— ЎРВИ аломатлари мавжуд бўлган инсонлар билан муомала қилмаслик;

— Уйга ҳар сафар қайтганингизда ва жамоат жойлари, транспортларда ҳар қандай юза қисмларни ушлаганда қўлингизни совун билан яхшилаб ювинг ёки бактерияларга қарши ва антисептик воситалардан фойдаланинг;

— инсонлар билан жисмоний ўзаро муомалани — қўл бериб кўришиш, қучоқлашиш ва бошқаларни тарк этинг;

— гаджетлар ва оргтехникаларни доимий равишда дезинфекцияланг;

— фақат ўз шахсий гигиена воситангиздан фойдаланинг”, дея огоҳлантирган МТВ.

Эслатиб ўтамиз, кеча, 15 март куни соат 06:00 да Ўзбекистонда коронавирус билан боғлиқ илк ҳолат қайд этилди. Ушбу вирусни юқтириб олган фуқаро жорий йилнинг 11 март куни Франциянинг Париж шаҳридан қайтган. Вирус билан оғриган ўзбекистонлик аёл олий тоифали шифокор бўлган. Ундан сўнг яна уч кишида коронавирус аниқланди.

Маълумот учун, дунё бўйича 169 605 киши коронавирусга чалинган, уларнинг 6518 нафари вафот этган, 77 772 нафари касалликдан фориғ бўлган.

Ҳурматли фуқаролар, коронавирус билан боғлиқ вазият сабаб ваҳима кўтаришга асос йўқ. Вирусни юқтириб олмаслик учун санитария-гигиена қоидаларига риоя қилинг.


Мақола муаллифи

Теглар

боғча коронавирус

Баҳолаганлар

62

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг