Боғчада карантин бўлганда ота-она ишдан озод қилинадими?

Бу қизиқ

image

Бугун, 16 мартдан Ўзбекистондаги боғчаларда икки ҳафталик карантин эълон қилинди. Натижада боғчаларда тарбияланувчи болалар таътилга чиқди. Ҳўш бундай вазиятда болага қараш учун ота-оналарга қандай имтиёзлар берилади? Адлия вазирлиги шу масалага аниқлик киритди.

Қонунчиликка кўра, боғчада ёки 6 ёшга тўлмаган болага ўрнатилган карантин даврида болага қараш учун ота-онасидан бирига ёки оиланинг бошқа аъзосига санитария-эпидемиология назорати маркази томонидан карантин белгиланган, лекин 14 календарь кунидан ошмаган муддатга меҳнатга лаёқатсизлик варақаси берилади.

Карантинда меҳнатга лаёқатсизлик варақаси Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ёки Қорақалпоғистон  соғлиқни сақлаш вазирлиги ва соғлиқни сақлаш бошқармаларининг рухсати асосида эпидемиолог ёки санитар врач томонидан берилиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, кеча, 15 март куни соат 06:00 да Ўзбекистонда коронавирус билан боғлиқ илк ҳолат қайд этилди. Ушбу вирусни юқтириб олган фуқаро жорий йилнинг 11 март куни Франциянинг Париж шаҳридан қайтган. Вирус билан оғриган ўзбекистонлик аёл олий тоифали шифокор бўлган. Ундан сўнг яна уч кишида коронавирус аниқланди.

Маълумот учун, дунё бўйича 169 605 киши коронавирусга чалинган, уларнинг 6518 нафари вафот этган, 77 772 нафари касалликдан фориғ бўлган.

Ҳурматли фуқаролар, коронавирус билан боғлиқ вазият сабаб ваҳима кўтаришга асос йўқ. Вирусни юқтириб олмаслик учун санитария-гигиена қоидаларига риоя қилинг.


Мақола муаллифи

Теглар

карантин коронавирус

Баҳолаганлар

219

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг