Буюк Британия Назарбоевнинг набираси шунча пулни қаердан олгани билан қизиқяпти
Олам
−
12 Март 2020
13336Лондон Олий суди Қозоғистон Республикасининг Биринчи Президенти – Элбоши Нурсултон Назарбоевнинг невараси Нурали Алиевдан Лондонда 80 миллион фунт стерлинг (104 млн доллар) қийматида бўлган кўчмас мулкни сотиб олиш топилган маблағнинг манбалари қаерда эканини тушунтириб беришини талаб қиляпти.
Суд муҳокамасининг мавзуси Буюк Британия пойтахти шимолидаги нуфузли Хемпстед туманидаги уй бўлди.
Бу кўчмас мулкнинг эгаси – оффшорларда рўйхатга олинган иккита компания экани аниқланди. Бироқ, Буюк Британиянинг Жиноятга қарши миллий агентлиги ходимлари 35 ёшли Нурали Алиев, унинг рафиқаси Аида ва фарзандлари кинотеатр ва бассейнга эга бўлган уйда истиқомат қилаётганини аниқлашга муваффақ бўлди.
Прокуратура кўчмас мулкни сотиб олиш учун маблағ, 2015 йилда Австрияда қамоқхонада осилган ҳолда топилган Назарбоевнинг собиқ куёви Роҳат Алиев билан боғлиқлигини таъкидламоқда. Ўша вақтда қозоғистонлик бизнесмен, сиёсатчи ва дипломат Алиев Қозоғистон банкининг икки топ-менежерини ўлдиришда айбланганди.
Айни вақтда, Нурали Алиевнинг адвокатлари Раҳат Алиевнинг кўчмас мулк сотиб олишда иштирок этмаганлигини суд сўраган барча ҳужжатлар билан исботлашга ҳаракат қилмоқда.
Қозоғистон Адлия вазирлиги бошлиғи судга изоҳ беришда қийналди.
"Шахсий суд жараёни ҳақида изоҳ бериш учун уларнинг якунланишини кутиш керак. Бу жараённинг барча материалларини ўрганиш керак ва шундан кейингина профессионал ҳуқуқшунос ўз фикрини билдириши мумкин. Бу унинг фикри бўлади", дейди Марат Бекетаев журналистларга.
Давлат идорасининг ҳолатга нисбатан позицияга эга бўлиши учун "бошқа ҳолатлар бўлиши керак".
"Тегишли сўровлар юборилиши керак ва бу ушбу давлат органининг ваколатига кириши керак", деб қўшимча қилади Адлия вазири.
Буюк Британияда 2018 йилда кучга кирган Unexplained Wealth Orders (UWO) қонуни, 50 000 фунт стерлингдан ортиқ активларга эга бўлган чет эл фуқароларига даромаднинг келиб чиқишини тушунтириб беришни талаб қилиш ҳуқуқини беради.
Чет эл фуқароларига нисбатан биринчи иш – Озарбайжон Халқаро Банкининг собиқ раҳбарининг рафиқаси Замира Ҳожиеванинг тергов иши бўлди. Британия ҳукумати банкирнинг рафиқасидан 2та объект бўйича тушунтириш сўради: 2013 йилда Лондоннинг нуфузли Найтсбридж туманида жойлашган уй 11,5 миллион фунт ва Аскот шаҳри яқинидаги ер майдони 10,5 миллион фунтга сотиб олинган. Нурали Алиевга қарши иш эса иккинчиси бўлди.
Эслатиб ўтамиз, Назарбоевлар оиласи биринчи бор Британияда тилга тушаётгани йўқ. Бундан аввал Дариға Назарбоеванинг ўғли Ойсултон Назарбоев Лонда полиция билан келишмовчилик ортидан қўлга олинган эди. Кейинроқ, у Буюк Британиядан сиёсий бошпана сўради.
Нурали Алиев Қозоғистон Республикаси Биринчи Президенти Нурсултон Назарбоевнинг қизи – Сенат раиси Дариға Назарбоеванинг тўнғич ўғли. У 1985 йилда таваллуд топган. Мутахассислиги бўйича иқтисодчи бўлган Алиев мамлакатнинг энг бадавлат тадбиркорларидан бир сифатида кўрилади. У Козоғистон Республикаси Адлия вазири ва Марказий сайлов комиссияси раиси лавозимларида фаолият юритган. 2016 йилда "Транстелеком"нинг 49 фоиз акциясини сотиб олган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь