Ҳужжат топшириш учун мактаб битирувчисидан аттестат талаб қилинмайди
Local
−
04 June 2020 9747 1 minute
Ҳужжат топшириш учун мактаб битирувчиси аттестат олиши шарт эмас. Бу ҳақда Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов маълум қилди.
Қайд этилишича, битирувчилар аттестат олиши шарт эмас. ХТВ базасидаги маълумот ДТМ базасига ўтказилади. Бунинг учун абитуриентнинг паспорт маълумотлари етарли.
Зарур ҳолатлардагина мактабларда аттестатларни қоғоз кўринишида олиш мумкин. Электрон сканер кўринишида ҳам берилади.
Бунда ижтимоий масофани сақлаш ва мактабда ўқувчиларни йиғилишига йўл қўймаслик асосий мақсад ҳисобланади.
Аввалроқ, ОТМга кириш имтиҳонлари қачон бошланиши, неча сменада бўлиши ва фанлар учун берилади баллар қай тарзда тақсимлангани ҳақида хабар берган эдик.
Live
AllQo'yliqda ham yong'in sodir bo'ldi
06 August