Ҳозирча 100 та – ЙПХ ходимларининг янги либосларига таъриф берилди
Жамият
−
12 Февраль 2020
8627Аввалроқ, Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ходимлари янги формаларда иш бошлагани ҳақида хабар берган эдик. Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ЙПХ бригадаси махсус дивизион ходимларига синов тариқасида турли мавсумларга мослаштирилган махсус хизмат кийимлари берилаётганини маълум қилиб, либосларга таъриф берди.
“Ҳозирги кунда бу хизмат кийимлари синовдан ўтказилаётган бўлиб, уларнинг енгиллиги, қулайлиги, республикамиз иқлимига мослиги, қишки мавсумда қорли ва ёмғирли кунларда сув ўтказмайдиган матодан тикилганлиги, қишки хизмат кийимининг ички қисми иссиқ сақловчи мато билан қопланганлиги билан ажралиб туради.
Ушбу ҳизмат кийиларида ЙПХ ходимларига хизмат олиб боришда бир қатор қулайликлар яратилган. Масалан: табиий матолардан тикилганлиги, рангларининг узоқ вақт сақланиши, хизмат анжомларини жойлаштириш (эпикировка) учун махсус камар, нур қайтарувчи тасмалар, хизмат кийимининг орқа қисмида хизмат турини билдирувчи “YPX” ёзуви мавжуд”, дейилади хабарда.
Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасининг қайд этишича, янги либослар ҳозирча 100 нафар ЙПХ ходимига тарқатилган.
LiveБарчаси