Тошкентлик ЙПХ ходимларининг формаси ўзгарди
Жамият
−
12 Февраль 2020
7604Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси Йўл-ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ходимлари, хусусан йўлларда фаолият олиб борувчи инспекторларнинг формалари ўзгарди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги хабар бермоқда.
Тошкентлик ЙПХ ходимлари бугун, 12 февралдан эътиборан янги формада фаолият юритишни бошлади. Вазирликдан қайд этилишича, янги формалар тажриба тариқасида синовдан ўтказилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 1 январидан республикадаги 5707 нафар ЙПХ ходими боди-камералар билан фаолият юритишни бошлаган эди.