Ҳиндистонда коронавирусга чалинган беморда “яшил моғор” аниқланди
Олам
−
17 Июнь 2021
5369Ҳиндистоннинг Индуар шаҳрида коронавирусга чалинган беморда замбуруғ касаллиги — “яшил моғор” аниқланди. Бу ҳақда “Hindustan Times” газетаси Мадҳья-Прадеш штати Соғлиқни сақлаш департаменти вакилларига иқтибос келтирган ҳолда хабар бермоқда.
Дастлабки маълумотларга кўра, бу мамлакатда “яшил моғор” касаллигининг биринчи ҳолатидир. Таъкидланишича, 34 ёшли эркак сўнгги бир ярим ой давомида шифохонада даволанмоқда, унинг ўпкалари инфекция билан 90 фоиз зарарланган.
Индуар фуқароси коронавирусдан тузалгач, бурнидан қон кета бошлаган ва иситмаси кўтарилган. Шифокорлар у мукормикоз ёки “қора моғор” касаллигига чалинган деб тахмин қилган. Аммо текширув натижасида “яшил моғор” — замбуруғ касаллигининг аспергиллез варианти аниқланган. Ҳозирда эркак Мумбайдаги тиббий муассасада даволанмоқда.
Аввалроқ, Ҳиндистонда “қора моғор”га чалинган ва ундан вафот этганлар сони ортаётгани ҳақида хабар бергандик.
Эслатиб ўтамиз, Ҳиндистонда “оқ моғор”, “қора моғор” ва “сариқ моғор” тарқалиши қайд этилган.
LiveБарчаси