Ҳиндистонда “қора моғор”га чалинган ва ундан вафот этганлар сони ортмоқда
Олам
−
11 Июнь 2021
4642Ҳиндистонда мукормикоз (“қора моғор”) билан касалланганлар сони 31 216 нафарга етди, замбуруғ касаллигидан 2 109 киши вафот этди. Бу ҳақда NDTV телеканали тиббий манбаларга асосланиб хабар берган.
26 май ҳолатига кўра, мукормикоз касаллигига чалинганлар сони 11 минг 717 нафарни ташкил этган. Телеканал суҳбатдошларининг хабар беришича, ҳолатлар сонининг кўпайиши касалликка қарши препаратнинг кескин етишмаслиги билан ҳам боғлиқ.
Аксарият ҳолатлар Махараштра (7057 киши юқтирган, 609 киши вафот этган) ва Гужарат (5418 киши юқтирган, 323 киши вафот этган) штатларида қайд этилган.
Мутахассисларнинг фикрига кўра, мукормикоз кўпинча реанимация бўлимида бўлган ва узоқ вақт давомида стероидлар ёки кислород билан таъминланган COVID-19 беморларида аниқланади. Касаллик узоқ вақт давомида катта дозада стероид қабул қилган диабет касаллигига чалинганларда ҳам қайд этилган.
Эслатиб ўтамиз, Ҳиндистонда “оқ моғор”, “қора моғор” ва “сариқ моғор” тарқалиши қайд этилган.
Аввалроқ, Ҳиндистондаги шифохонада “сариқ моғор” касаллиги аниқланган илк бемор вафот этгани ҳақида хабар бергандик.
Шунингдек, Мисрда ҳам “қора моғор” — мукормикоз касаллигининг еттита ҳолати қайд этилганди.
LiveБарчаси