Ҳибсхонада эски ҳаммом, эски тосми?
Жамият
−
01 Февраль
10606Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳрида жойлашган тергов ҳибсхонасида маҳбуслар учун яратилган шароитлар юзасидан ИИВга хулоса киритди. Бу ҳақда Омбудсман хабар берди.
Билдирилишича, 2024 йилнинг 26 январь куни омбудсманнинг Қорақалпоғистон Республикасидаги минтақавий вакили ва Омбудсман ҳузуридаги Жамоатчилик гуруҳлари томонидан Нукус шаҳрида жойлашган 2-сон Тергов ҳибсхонасига мониторинг ташрифи амалга оширилган. Унда бино гигиена-санитария талабларига жавоб бермаслиги, таъмирталаб эканлиги аниқланган.
Шундан сўнг, ювиниш хоналари тузатилган, сунъий шамоллатиш тизими (вентиляция) янгиланган, ювиниш хонасининг санитария-гигиена ҳолати ҳам тиббиёт бўлими ходимлари томонидан назоратга олинган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Омбудсман Тошкент вилояти Зангиота туманидаги 1-сон Тергов ҳибсхонасига мониторинг ташрифи амалга ошириб, айрим камераларда санитария-гигиена ҳолати талаб даражасида эмаслиги, сақланаётган шахсларга сайр учун етарли вақт берилмаётгани ҳамда тиббий хизмат кўрсатиш бўйича айрим эътирозларни ўрганганди.
LiveБарчаси