“Ҳайфсан” олиб лавозимидан кетган Абдуллаев ишсиз қолдирилмади

Жамият

image

Президентдан “ҳайфсан” олгач, лавозимидан озод этилган  “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг собиқ раиси Меҳриддин Абдуллаев ишсиз қолгани йўқ. У Президент Шавкат Мирзиёев имзолаган фармон билан Ҳисоб палатаси раиси ўринбосари лавозимига тайинланган. Фармон жорий йилнинг 10 март куни имзоланган бўлсада, бугун, 13 март куни эълон қилинди. 

Аввал хабар берганимиздек, Абдуллаевдан бўшаган ўрин – “Ўзбекнефтгаз” АЖ бошқаруви раиси лавозимини Баҳодиржон Сидиқов эгаллади

Меҳриддин Абдуллаев 2020 йилнинг январидан буён “Ўзбекнефтгаз” АЖни бошқариб келаётган эди. 

2022 йилнинг 15 декабрь куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида тадбиркорлик ва саноатни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш чора-тадбирлари юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида мамлакатдаги энергетик инқироз сабаб Абдуллаевга “ҳайфсан” берилди

2023 йилнинг 16 январь кунт Президент раислигида ўтган навбатдаги селекторда Меҳриддин Абдуллаев лавозимидан озод этилиб, унга вазифасини бажарувчи лавозимида 3 ой синов муддати белгиланди. 

Меҳриддин Абдуллаев 1993 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетини, 2005 йилда  Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган. 

“Ўзбекнефтгаз”даги фаолиятигача: 

•    2010−2012 йилларда Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ижрочи директори;

•    2012−2015 йилларда молия вазири ўринбосари; 

•    2015−2016 йилларда Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика йўл жамғармаси ижрочи директори;

•    2016-2017 йилларда Бухоро вилояти ҳокимининг маъмурий масалалар, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш ва ёшлар сиёсати бўйича биринчи ўринбосари;

•    2017 йилда вилоят ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари;

•    2017−2020 йилларда Ўзбекистон Ҳисоб палатаси раисининг биринчи ўринбосари лавозимларида ишлаган. 


Мақола муаллифи

Теглар

Меҳриддин Абдуллаев

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг