Президент Меҳриддин Абдуллаевни янги лавозимга тайинлади
Жамият
−
23 Сентябрь 2019
19575Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони билан Меҳриддин Раззоқович Абдуллаев Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси раисининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.
Меҳриддин Абдуллаев 1969 йил Бухоро вилояти, Жондор туманида туғилган, маълумоти олий. 1993 йилда Тошкент Давлат иқтисодиёт университетини, 2005 йилда Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган. Мутахассислиги – иқтисодчи, ҳуқуқшунос.
Тайинловга қадар Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси раиси ўринбосари лавозимида ишлаб келган.
Меҳриддин Абдуллаев ўз меҳнат фаолиятини 2003 йилда Марказий банкнинг Жондор тумани бўлимида бошлаган. Келгусида мамлакатнинг банк тизимида қатор рахбар лавозимларида, хусусан, “Асака” банки филиали бошқарувчиси, Марказий банкнинг ҳудудий бошқармаси рахбари, Миллий банк раисининг биринчи ўринбосари лавозимларида ишлаган.
2010 йилдан меҳнат фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги тизимида давом эттириб, Пенсия жамғармаси ижрочи директори, Молия вазирининг ўринбосари, Республика йўл жамғармаси ижрочи директори лавозимларида фаолият юритган.
2016-2017 йиллар давомида Бухоро вилояти ҳокимининг ўринбосари ва биринчи ўринбосари лавозимларида ишлаб келган.
LiveБарчаси