Президент 7 амалдорга ҳайфсан берди. Улар орасида Раматов ҳам бор

Олам

image

Айни вақтда Президент Шавкат Мирзиёев раислигида тадбиркорлик ва саноатни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш чора-тадбирлари юзасидан ўтаётган видеоселектор йиғилишида 7 амалдорга ҳайфсан берди. Бу ҳақда Президент Матбуот котиби Шерзод Асадов хабар қилди.

“Куни-кеча Учтепани айланиб, пастдаги аҳвол бўйича хулосаларимни қилдим. Ички кўчалар, уй-жойлар олди тозалигини ҳам сизларга Президент айтиши керак-ми?”, дейди Президент.

Йиғилишда ҳудудларга сўнгги йилларда 30 мингдан ортиқ штат берилиб, маҳаллаларда шароитларни яхшилаш учун бу йилнинг ўзида 12 триллион сўм берилгани кўрсатиб ўтилди.

Туман ҳокимининг 6-7 нафар ўринбосари, 4 та сектор раҳбари, маҳалла раислари, бошқарув компаниялари шу оддий ишларни қила олмагани, хонадонларга кириб, аҳоли билан мулоқот қилмагани танқид қилинди.

Йўл қўйилган хато ва камчиликлар учун Бош вазирнинг биринчи ўринбосари Очилбой Раматов, “Ўзбекнефтгаз” АЖ раиси Меҳриддин Абдуллаев, “Иссиқлик электр станциялари” АЖ раиси Фарҳод Абдураҳмонов, “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ раиси Дадажон Исақулов, “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ раиси Улуғбек Мустафоев, “Ўзтрансгаз” АЖ раиси Бекзод Норматов, “Ҳудудгазтаъминот” АЖ раиси Баҳодир Эшмуродовга ҳайфсан берилди. 

“Агар улар одамларни аниқ режа ва таҳлил билан огоҳлантирганида, адолатли ҳақиқатни айтганида, одамларимиз тўғри тушуниб, норози бўлмас эди”, деди Президент.

Бош вазирнинг биринчи ўринбосари ва ушбу раҳбарларга икки ой давомида фавқулодда режимда ишлашга топшириқ берилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

527

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг