ҲАМАС гаровдагиларни озод қилишни бошлади (видео)

Олам

image
ҲАМАС Исроилга топшириладиган асирлар рўйхатини эълон қилди north_east

ҲАМАС Исроилга топшириладиган асирлар рўйхатини эълон қилди

ҲАМАС ҳаракати Исроил билан тинчлик битимининг биринчи босқичи доирасида Ғазо секторида икки йил давомида гаровда ушлаб турилган етти нафар исроилликни озод қилди. Бу ҳақда “Reuters” хабар берди. 

Маълум қилинишича, озод этилганлар орасида Алон Оҳел, Матан Ангрест, Эйтан Мор, Гали ва Зив Берманлар, Омри Миран ҳамда Гай Гилбоа-Далал бор.

Гаровдагиларни озод этиш жараёни икки босқичда амалга оширилади ва маҳаллий вақт билан соат 10:00 да якунланиши кутилмоқда. Улар аввал Халқаро Қизил Хоч қўмитасига топширилади, сўнгра ҳарбий база орқали тиббий текширувдан ўтказилади.

Битимга кўра, Исроил ҳам ўз навбатида қарийб икки минг фаластинлик маҳбусни озод қилади. Уларнинг аксарияти Ғазога ёки қўшни мамлакатларга юборилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Исроил ва ҲАМАС ҳаракати Ғазо секторидаги можарони ҳал этиш бўйича тинчлик режаси биринчи босқичини амалга ошириш юзасидан келишувга эришган эди. Ушбу босқич доирасида ҲАМАС исроиллик гаровдагиларни озод қилади, Исроил эса ўз қўшинларини келишилган чизиққача орқага тортади ва юзлаб фаластинлик маҳбусларни, жумладан, умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинганларни ҳам озод қилади. 


Мақола муаллифи

Теглар

Исроил Ғазо ҲАМАС Халқаро Қизил Хоч

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг