ҲАМАС Исроилга топшириладиган асирлар рўйхатини эълон қилди

Олам

image

ҲАМАС ҳаракати Ғазо секторида ўт очишни тўхтатиш тўғрисидаги келишув доирасида озод этилиши режалаштирилган гаровдаги 20 нафар исроилликнинг исмини эълон қилди. Бу ҳақда “The Times of Israel” нашри хабар берди.

Манбага кўра, бу рўйхат Исроил томони илгари музокаралар чоғида олган рўйхат билан бир хил.

Озод этилиши кутилаётганлар орасида донбасслик Максим Харкин ҳам бор. У Россия фуқаросининг ўғли. 2023 йилнинг 7 октябрь куни ҲАМАС Исроил жанубига ҳужум бошлаганида, у онасига “ҳаммаси жойида, лекин уйга қайтиш учун вақт керак бўлади” деб ёзган. Россия Ташқи ишлар вазирлиги жорий йилнинг баҳорида ҲАМАС билан уни озод этиш масаласини муҳокама қилган.

Рўйхатда, шунингдек, Бар Куперштейн, Эвятар Давид, Ёсеф-Хаим Оҳана, Сегев Калфон, Авинатан Ор, Элкана Бохбот, Нимрод Коэн, Матан Зангаокер, Давид Кунио, Эйтан Хорн, Матан Ангрест, Эйтан Мор, Гали Берман, Зив Берман, Омри Миран, Алон Охел, Гаи Гилбоа-Далал, Ром Браславски ва Ариел Кунё каби шахсларнинг исмлари келтирилган.

Нашрнинг ёзишича, рўйхатда Исроил мудофаа кучлари (ЦАХАЛ) аскари Тамир Нимроди ва Непал фуқароси Бипин Жоши йўқ. Яқинда Жошининг ота-онасига унинг тириклигини тасдиқловчи видео юборилган. 

Гаровдагиларни озод қилиш жараёни бугун, 13 октябрь куни маҳаллий вақт билан соат 08:00 да бошланиши режалаштирилган. Исроил армияси бу жараён икки босқичда амалга оширилишини маълум қилган.

Эслатиб ўтамиз, Ғазо секторида ўт очишни тўхтатиш режими 10 октябрь куни АҚШ Президенти Дональд Трамп томонидан таклиф этилган тинчлик режаси доирасида кучга кирганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Исроил Ғазо ҲАМАС

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг