Бенту Ўзбекистон терма жамоаси таклифини рад этди – ОАВ

Спорт

image

Аввалроқ, португалиялик 56 ёшли мутахассис Паулу Бенту Ўзбекистон миллий терма жамоасига бош мураббий этиб тайинланиши мумкинлиги ҳақида хабар берилган эди. Бироқ португал нашрлари Бенту ушбу таклифни рад этганини ёзмоқда. Хусусан, бу ҳақда A BOLA хабар берди.

Нашрнинг аниқлашича, португалиялик мураббий Ўзбекистон Футбол ассоциацияси таклифини рад этган, чунки таклиф этилган шартлар унинг ушбу босқичдаги фаолият режалари билан мос келмаган.

“56 ёшли португалиялик мураббий ушбу лойиҳани ўз зиммасига олиш учун зарур шароитлар яратилмаган, деб ҳисоблаган ва шу сабабли таклифни рад этган”, дея ёзади бошқа португал нашри “Record”.

Қайд этиш жоиз, бунгача Ўзбекистон нашрларида Паулу Бентунинг мамлакатга келгани ва ЎФА раҳбарияти билан музокаралар ўтказиб, юртига қайтиб кетгани ҳақида хабарлар тарқалганди.

Маълумот учун, 56 ёшли Паулу Бенту жорий йил март ойида Бирлашган Араб Амирликлари терма жамоаси бош мураббийи лавозимидан озод этилган. 2010-2014 йилларда Португалия терма жамоасини бошқарган мутахассис 2022 йилги Жаҳон чемпионатида Жанубий Корея терма жамоаси билан ишлаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ҳозирда Ўзбекистон миллий терма жамоаси бўлиб турган ва тарихда илк бор жамоани Жаҳон чемпионатига олиб чиққан Темур Кападзе юқоридаги хабарларга изоҳ бериб, раҳбарият жамоага тажрибали ва Жаҳон чемпионатини кўрган мутахассисни олиб келиш ниятида эканини айтган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон миллий терма жамоаси Паулу Бенту

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг