Сирдарёда клиника 2 млрд сўмлик “свет”ни талон-торож қилди

3-саҳифа

image

Сирдарё вилоятининг Гулистон шаҳрида жойлашган тиббиёт клиникаси 2,1 млрд сўмлик электр энергиясини ўғирлик йўли билан талон-торож қилгани аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура хабар берди.

Маълум қилинишича, Гулистон шаҳридаги “С.Ж.” МЧЖга қарашли тиббиёт клиникасининг электр ҳисоблагичига ташқи таъсир кўрсатилиши оқибатида 2,1 млрд сўмлик электр энергияси ўғирлик йўли билан талон-торож қилгани аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) 4-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қашқадарё вилояти Қарши шаҳрида электр тармоқлари корхонаси ходими фермер билан тил бириктириб, 1 млрд 50 млн сўмлик электр энергиясини талон-торож қилгани ҳақида хабар берилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

электр энергияси Сирдарё Гулистон тиббиёт клиникаси

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг