Қаршида “электросет” ходими 1 млрд сўмлик “свет”ни талон-торож қилди

3-саҳифа

image

Қашқадарё вилояти Қарши шаҳрида электр тармоқлари корхонаси ходими фермер билан тил бириктириб, 1 млрд 50 млн сўмлик электр энергиясини талон-торож қилди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, Қарши шаҳар электр тармоқлари корхонаси ходими Б.А. “С” фермер хўжалиги раҳбари Ў.Т. билан олдиндан тил бириктириб, фермер хўжалигининг омборхонасидаги 2 дона қўлбола ёғ ишлаб чиқариш ускунасини электр тармоғига ноқонуний улаш йўли билан 1 млрд 50 млн сўмлик электр энергиясини ўғирлик йўли билан талон-торож қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Б.А. ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) 4-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, процессуал тартибда ушланган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бухоро вилоятининг Ғиждувон туманида ноқонуний ташкил қилинган майнинг фермада 2,1 млрд сўмлик электр энергияси талон-торож қилингани аниқланганди.


Мақола муаллифи

Теглар

электр энергияси Қашқадарё электросет

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг