Сирдарё вилояти солиқ бошқармасига янги раҳбар тайинланди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармойиши билан Суҳроб Тўрабек ўғли Тавбоев Сирдарё вилояти солиқ бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди. Бу ҳақда вилоят солиқ бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.

Маълумот учун, Суҳроб Тавбоев тайинловга қадар Сирдарё вилояти солиқ бошқармаси бошлиғи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди. У 1990 йил Сирдарё вилоятининг Мирзаобод туманида туғилган. Маълумоти олий. 2013 йилда Гулистон давлат университетини иқтисодиёт йўналиши бўйича тамомлаган.

Суҳроб Тавбоев иш фаолиятини 2013 йилда Мирзаобод тумани солиқ инспекцияси Жисмоний шахслар даромадларини декларация асосида солиққа тортиш, давлат божи ва бошқа даромадлар шўбаси давлат солиқ бош инспектори лавозимида бошлаган. Суҳроб Тавбоев Солиқ хизматининг III даражали маслаҳатчиси.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Фахриддин Атоевич Бобоев Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига мувофиқ, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси раисининг ўринбосари лавозимига тайинланганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Сирдарё тайинлов солиқ бошқармаси Суҳроб Тўрабек ўғли Тавбоев

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг