Ветеринарияни ривожлантириш қўмитаси раисига ўринбосар тайинланди
Жамият
−
13 Апрель
5236Фахриддин Атоевич Бобоев Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига мувофиқ, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси раисининг ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда ташкилот матбуот хизмати хабар берди.
Тайинловга қадар Фахриддин Бобоев Вазирлар Маҳкамаси мутахассиси, “Ўзчармсаноат” уюшмаси раиси ва бошқа бир қатор масъул вазифаларда ишлаган.
Маълумот учун, Бобоев 1964 йил 1 январда Навоий вилоятида туғилган. 1984-1989 йилларда Бухоро озиқ-овқат ва енгил саноат технологияси институтида машинасозлик мутахассислиги бўйича олий маълумот олган. 2000 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясининг “Давлат ва жамият қурилиши” йўналишида магистратура босқичини тамомлаган. 2000-2004 йилларда Ўзбекистон Миллий университетининг ҳуқуқшунослик йўналишида таҳсил олган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қишлоқ хўжалиги вазирига ўринбосар тайинланганди.
LiveБарчаси
Самарқандда даҳшатли авария содир бўлди.
24 Апрель