Мирзиёев Парламентлараро иттифоқ Бош котибини мукофотлади
Жамият
−
07 Апрель
1523Бугун, 7 апрель куни Президент Шавкат Мирзиёев фармони билан Парламентлараро иттифоқ Бош котиби Мартин Пуквареке Чунгонг “Дўстлик” ордени билан тақдирланди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, Президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 7 апрель куни Парламентлараро иттифоқнинг ушбу нуфузли тузилма раиси Тулия Эксон ва бош котиби Мартин Чунгонгдан иборат делегациясини қабул қилган.
“Парламентлараро иттифоқнинг юқори даражали вакиллари давлатимиз раҳбарини Тошкент шаҳрида ташкилотнинг юбилей Ассамблеяси муваффақиятли ташкил этилгани ҳамда унинг ялпи мажлисида дастурий нутқ сўзлагани билан самимий қутладилар”, дейилади хабарда.
Шунингдек, иттифоқ билан ҳамкорлик юксак даражага чиқиб, самарали тус олгани мамнуният билан қайд этилган.
Суҳбат чоғида мамлакатлар ва халқлар ўртасида тинчлик ва конструктив мулоқотни мустаҳкамлаш, “яшил” тараққиёт ва сунъий интеллект соҳасида қонун ижодкорлигини кенгайтириш, хотин-қизлар ва ёшларни парламент фаолиятига янада кўпроқ жалб этиш бўйича дастурларни амалга оширишда парламент дипломатиясининг аҳамияти қайд этилган.
Учрашув якунида Ўзбекистон Президенти ҳамкорликни ривожлантириш ва парламент дипломатиясини самарали илгари суришга қўшган катта ҳиссаси учун Парламентлараро иттифоқ бош котиби Мартин Чунгонгни “Дўстлик” ордени билан тақдирлаган.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 7 апрель куни Парламентлараро иттифоқнинг 150-Ассамблеясида иштирок этиш учун Тошкентга келган Озарбайжон, Беларусь ва Марказий Осиё мамлакатлари парламентлари делегациялари раҳбарларини қабул қилганди.
LiveБарчаси
Тошкентда подстанция ёниб кетди.
11 Апрель
Тренддагилар




