Яқин Шарқдаги муаммолар Эрон пуллари билан боғлиқ – Трамп
Олам
−
07 Апрель
4362Яқин Шарқдаги ҳозирги муаммолар Эронда пул борлиги билан боғлиқ. Бу ҳақда АҚШ Президенти Дональд Трамп Air Force One бортида журналистларга маълум қилди.
“Яқин Шарқда ҳозир тинчлантириш керак бўлган кўп нарса содир бўлмоқда. Кейин 7 октябрь бўлди ва буларнинг барчаси Эрон, сиз билганингиздек, аввал ҳеч кимга пул бермаганлиги сабабли содир бўлди, чунки пули йўқ эди. Энди унинг жуда кўп пули бор. Кўрамиз, кейин нима бўлишини”, деди Трамп Вашингтонга бораётган Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяху билан бўлажак музокаралар мавзуларига ойдинлик киритиш сўровига жавобан.
Америка Президентининг сўзларига кўра, 2023 йил 7 октябрь воқеаларигача Яқин Шарқда бундай муаммолар бўлмаган ва Вашингтон “Эрон билан ҳеч қандай муаммога дуч келмаган”.
Америка етакчиси, шунингдек, савдо-сотиқ Исроил Бош вазири билан музокаралар мавзуларидан бири бўлишини айтди.
Эслатиб ўтамиз, Трампнинг Нетаньяху билан АҚШ президенти лавозимига киришганидан кейинги илк учрашуви февраль ойида бўлиб ўтганди.