Гаровдагиларнинг ҳаммасини озод қилишга тайёрмиз – ҲАМАС 

Олам

image

ҲАМАС Исроил Ғазо секторига ҳужумларини тўхтатиб, қўшинларини Ғазодан олиб чиқиб кетиши эвазига гаровдаги барчани озод қилишга тайёр эканини айтди. Бу ҳақда Ғазодаги ҲАМАС етакчиси Халил ал-Ҳайя баёнот берди.

Унинг сўзларига кўра, ҳаракат Исроил таклиф қилган ўт очишни тўхтатиш муддати тугагандан сўнг Ғазога ҳужумларнинг янгиланишига олиб келадиган қисман ўт очишни тўхтатиш таклифларини рад этади.

“Биз зудлик билан Исроилнинг ҳужумларини тўхтатиши, Ғазодан тўлиқ чиқиб кетиши, реконструкция бошланиши ва блокадани тўхтатиши эвазига барча маҳбусларни озод этишни ўз ичига олган кенг қамровли пакет бўйича музокараларни бошлашга тайёрмиз”, деди Халил ал-Ҳайя.

У АҚШнинг гаровга олинганлар бўйича махсус вакили Адам Бейлернинг урушни тугатиш ва барча асирларни озод қилиш ҳақидаги позициясини олқишлашини ҳамда бу ҲАМАС позициясига тўғри келишини айтди.

Маълумот учун, 19 январь куни Ғазо секторида кучга кирган ўт очишни тўхтатиш келишувидан сўнг Исроил армияси 18 март куни эрталаб ўзининг шафқатсиз ҳужумларини давом эттирди. Ғазода Фаластин Соғлиқни сақлаш вазирлигининг сўнгги баёнотига кўра, Исроил армияси ҳужумларни қайта бошлаганидан бери 1700 нафарга яқин фаластинлик ҳалок бўлди, 4464 нафари жароҳатланди. 2023 йил 7 октябрдан бери Исроилнинг Ғазо секторига уюштирган ҳужумларида ҳалок бўлган фаластинликлар сони 51 минг нафарга, яраланганлар сони эса 116 минг 505 нафарга етди.


Мақола муаллифи

Теглар

Исроил Ғазо ҲАМАС

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг