АҚШ Конгресси аъзоси Тошкентга келди
Жамият
−
17 Март
2054Бугун, 17 март куни Тошкентда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов АҚШ Конгрессининг республикачи аъзоси Кэрол Миллерни қабул қилди. Бу ҳақда вазирнинг ўзи ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида маълум қилди.
“Бугун Ташқи ишлар вазирлигида АҚШ Конгресси аъзоси Кэрол Миллер хонимни қабул қилишдан мамнунмиз. Ўзбекистон ва АҚШ икки ва кўп томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлаш масаласини муҳокама қилдик”, деб ёзди Саидов.
Билдирилишича, икки давлатнинг стратегик шериклиги келажакдаги ҳамкорлик учун янада катта салоҳиятга эга бўлган барча соҳаларда изчил кенгайишда давом этмоқда. Фаол парламентлараро алоқалар асосий устувор йўналишлардан бўлиб қолмоқда.
“Биз Конгрессдаги “Ўзбекистон бўйича кокус”и (дўстлар гуруҳи) мамлакатларимиз ўртасидаги муҳим кўприк вазифасини бажараётганини юксак қадрлаймиз”, дейди Саидов.
Эслатиб ўтамиз, 21 февраль куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов АҚШ Давлат котиби Марко Рубио билан телефон орқали суҳбатлашганди. Суҳбат давомида икки ва кўп томонлама мавзулар муҳокама қилинган ва давлатлар ўртасидаги шерикликни кенгайтириш бўйича келишиб олинган.