Президент хитойлик инвесторни мукофотлади

Жамият

image

“TSC HK Investment” масъулияти чекланган жамияти таъсисчиси Тиан Шучун Ўзбекистон Республикасининг “Дўстлик” ордени билан мукофотланди. Президент Шавкат Мирзиёевнинг шу тўғрисидаги тегишли фармони бугун, 22 март куни эълон қилинди.

Хитойлик инвесторлар Ўзбекистонга хавф солмайди – вазир ўринбосари north_east

Хитойлик инвесторлар Ўзбекистонга хавф солмайди – вазир ўринбосари

Фармонда қайд этилишича, Тиан Шучун Ўзбекистон Республикаси ва Хитой Халқ Республикаси ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлаш, икки томонлама манфаатли шерикликни ривожлантириш, Ўзбекистон иқтисодиётига хорижий инвестицияларни фаол жалб этишга муносиб ҳисса қўшмоқда.

“Юртимизда олиб борилаётган улкан бунёдкорлик ишларини янада жадаллаштириш, замонавий қурилиш-архитектура ҳамда савдо ва хизмат кўрсатиш соҳаларида истиқболли ва инновацион лойиҳаларни муваффақиятли амалга ошириш, янги иш ўринларини яратиш борасидаги катта хизматлари учун “TSC HK Investment” масъулияти чекланган жамияти таъсисчиси Тиан Шучун Ўзбекистон Республикасининг “Дўстлик” ордени билан мукофотлансин”, дейилади Президент фармонида.

Орденни бугун, 22 март куни Тошкент шаҳар ҳокимлигида бўлиб ўтган тадбирда шаҳар ҳокими Шавкат Умурзоқов Тиан Шучунга топширди.

Эслатиб ўтамиз, ушбу маросимда шоир, маънавият тарғиботчиси Хушбоқ Раҳимов ҳам “Дўстлик” ордени билан мукофотланганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Хитой Дўстлик Тиан Шучун

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг