Президент ўзбек-тожик дўстлиги ҳақида китоб ёзган шоирни мукофотлади

Жамият

image

Шоир, маънавият тарғиботчиси Хушбоқ Раҳимов “Дўстлик” ордени билан мукофотланди. Президент Шавкат Мирзиёевнинг шу тўғрисидаги тегишли фармони бугун, 22 март куни эълон қилинди.

“Кўп йиллик самарали бадиий-ижодий фаолияти билан замонавий адабиётимизни ватанпарварлик, фидойилик, инсонийликни тараннум этувчи асарлар билан бойитиш, халқимизнинг онгу тафаккури, маънавий салоҳиятини юксалтириш, фарзандларимизни Ватанга муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялашга қўшган муносиб ҳиссаси, юртимиздаги туб ислоҳотлар моҳиятини жамоатчиликка етказиш, жамиятда миллатлараро дўстлик ва тотувликни, турли миллат ва элат вакиллари ўртасида ўзаро ҳамжиҳатлик, меҳр-оқибат муҳитини мустаҳкамлаш, миллий маданиятлар ва анъаналарни ривожлантириш борасидаги катта хизматлари ҳамда ижтимоий ҳаётдаги фаол иштироки учун шоир, маънавият тарғиботчиси Раҳимов Хушбоқ “Дўстлик” ордени билан мукофотлансин”, дейилади Президент фармонида.

Мукофот бугун, 22 март куни Тошкент шаҳар ҳокимлигида топширилди. Маросимда Тошкент шаҳар ҳокими Шавкат Умурзоқов ва Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раисининг ижодий ишлар бўйича биринчи ўринбосари Минҳожиддин Мирзо ҳам иштирок этди.

Маълумот учун, 2024 йилда Тошкентда Хушбоқ Раҳимовнинг “Тожик дўстим, ўзбегингман” китоби нашр этилган. Президент матбуот хизмати 20 март куни Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрининг Бектемир тумани Роҳат маҳалласига ташриф буюриб, байрам сайлида қатнашганида ушбу китобни ўқиётгани акс этган суратни эълон қилганди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев Хушбоқ Раҳимов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг