Навоийда мактаб қоровули калтакланиб, тоғда ташлаб кетилди (видео)
3-саҳифа
−
14 Март
10878QALAMPIR.UZ'га Навоий вилояти Хатирчи тумани 43-сонли мактабда қоровул бўлиб ишлаган фуқаро 6 февраль куни мактаб директори бошчилигида бир гуруҳ ишчи хизматчилар билан мажбурий меҳнатга жалб этилгани, иш вақтида қум ортиш учун тоғли ҳудудга олиб борилгани, тоғда кўп миқдорда спиртли ичимлик истеъмол қилиниши оқибатида ўртада жанжал юзага келгани ва фуқаронинг бош қисмига темир белкурак билан бир неча бор уриб, у ўша ерга ташлаб кетилгани ҳақида мурожаат келиб тушганди. Ҳолат юзасидан вилоят Ички ишлар бошқармаси муносабат билдирди.
Маълум қилинишича, фуқаронинг калтаклангани акс этган видеотасвирлар вилоят ИИБ ходимлари томонидан атрофлича ўрганилган.
Қайд этилишича, жорий йилнинг 6 февраль куни Хатирчи тумани “Янги қурилиш” МФЙ ҳудудида жойлашган 43-сонли умумтаълим мактабида ишловчи бир гуруҳ фуқаролар мактаб биносида олиб борилаётган таъмирлаш ишларида фойдаланиш учун қум маҳсулотини олиб келиш мақсадида Навбаҳор тумани Мирзо Улуғбек маҳалласига қарашли дашт ҳудудига бориб, спиртли ичимлик истеъмол қилган.
Айнан ўша вақтда фуқаролар Ш.Х. ва О.Ж.лар ўртасида ўзаро келишмовчилик келиб чиққан. Жанжал вақтида фуқаро О.Ж. қўллари билан Ш.Х.нинг бош ва юз соҳасига ўша ерда бўлган белкурак орқали уриб, оғир тан жароҳати етказиб воқеа жойидан яширинган.
Маълум қилинишича, мазкур ҳолат юзасидан Хатирчи туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилган.
“Фуқаро О.Ж.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилган ва “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган”, дейилади хабарда.
LiveБарчаси
Тренддагилар




