Навоий ИЭСда ёнғин чиқди (видео)

3-саҳифа

image

Бугун, 5 январь куни Навоий вилоятининг Кармана туманида жойлашган иссиқлик электр станциясидаги 12-сонли трансформаторда ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги хабар берди.

Қайд этилишича, соат 14:29 да юзага келган ёнғин Навоий ИЭС Ёнғин хавфсизлиги хизмати ҳамда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси томонидан соат 14:49 да қуршаб олиниб, тўлиқ бартараф этилган.

Вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси берган маълумотга кўра эса ёнғин содир бўлаётганлиги ҳақида навбатчи диспетчерлик хизматига соат 14:34 да хабар келиб тушган. Ҳодиса жойига ёнғин қутқарув экипажлари соат 14:37 да етиб бориб, 14:49 да ёнғин майдони ўраб олиниб, 15:14 да ёнғин ўчирилган. Ёнғинга 8 та ёнғин қутқарув экипажи жалб этилган. Ёнғин оқибатида аҳоли яшаш хонадонлари, ижтимоий ва ишлаб чиқариш объектларини электр энергияси билан таъминлашда узилишлар содир бўлмаган.

Ёнғин туфайли жабрланган ва ҳалок бўлганлар йўқ. Ҳозирда ҳодиса сабаби ва зарар миқдори аниқланмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Навоий ИЭС Навоий вилояти Кармана

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг