Башар Асад Дамашқни тарк этгани йўқ

Олам

image

Сурия Президенти Башар Асад миллий ва конституциявий бурчларини бажараётган Дамашқда. Бу ҳақда Сурия раҳбари идораси хабар берди.

“Айрим хорижий оммавий ахборот воситалари Президент Башар Асаднинг Дамашқни тарк этиши ёки маълум бир давлатга қисқа муддатли ташрифи ҳақида миш-мишлар ва ёлғон хабарлар тарқатмоқда. Сурия Араб Республикаси идораси Президент ўз ишини, миллий ва конституциявий бурчларини пойтахт Дамашқдан бажаришда давом этаётганини тасдиқлайди”, дейилади хабарда.

27 ноябрь куни “Жабҳат ан-Нусра” экстремистик гуруҳи тузилмалари ва унинг иттифоқчилари Сурия шимолидаги Ҳалаб ва бошқа аҳоли пунктларига кенг кўламли ҳужум уюштирди. Кейинроқ республика қуролли кучлари армия қайта тўпланиш ва қарши ҳужумга тайёргарлик кўриш учун Ҳалабдан чекинишга мажбур бўлганини маълум қилди.

5 декабрь куни у мамлакат ғарбида жойлашган худди шу номдаги провинциянинг маъмурий маркази Ҳама шаҳрининг бир неча маҳаллаларига жангарилар кириб келгани ҳақида эълон қилди. Армия баёнотига кўра, Ҳамани ушлаб турган ҳукумат кучлари шаҳар ташқарисига кўчирилди.

Бугун, 7 декабрь куни Араб Республикаси Мудофаа вазирлиги мамлакат жанубида фаолият юритаётган ҳарбий қисмлар ҳарбий режага мувофиқ қайта гуруҳлангани ҳақида хабар берди.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Суриядаги Башар Асад режими кучлари Исроил билан чегарадош Ал-Қунайтра вилоятидаги постларини ташлаб кетгани хабар қилинганди. 4 декабрь куни “Ҳаят Таҳрир аш-Шом” радикал экстремистик гуруҳи аъзолари Дамашққа олиб борувчи йўлда жойлашган йирик Ҳама шаҳрини уч томондан ўраб олганди. Кеча, 6 декабрь куни экстремистик гуруҳи аъзолари Ҳомс шаҳрига кириб келди. Кейинроқ гуруҳ аъзолари Сурия жанубидаги Даръа вилояти маъмурий маркази ва вилоятнинг катта қисмини ўз назоратига олгани ҳақида ҳам хабар берилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Сурия Дамашқ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг