Суриядаги исёнчилар Ҳомсга ҳам кириб борди

Олам

image

Бугун, 6 декабрь куни эрталаб Суриядаги “Ҳаят Таҳрир аш-Шом” радикал экстремистик гуруҳи аъзолари Ҳомс шаҳрига кириб борди. Бу ҳақда “Анадолу” хабар берди.

Нашрнинг ёзишича, одамлар шаҳар марказида тўпланиб, Президент Башар Асад режимига қарши бўлган қуролли гуруҳларни қўллаб-қувватлаган ва бу “ғалаба”ни нишонлаган.

“Суриядаги режимга қарши гуруҳлар, пойтахт Дамашққа дарвоза вазифасини ўтаган стратегик аҳамиятга эга ҳудуд бўлган Ҳомс вилоятининг Ар Растан ва Талбисе туманларини қўлга киритди”, дейилади хабарда.

Қайд этилишича, ҳафта бошида Ҳама шаҳри маркази устидан назоратни қўлга киритгач, энди улар Ҳомсда сезиларли ютуқларга эриша бошлаган.

Шунингдек, гуруҳ шимолдаги Тер Маэла қишлоғи ва Дар ал-Кабира шаҳарчасини қўлга киритиб, Ҳомснинг шимолий чеккасидан 3 километр масофагача эгаллаб олган.

Қолаверса, гуруҳнинг бир қисми Элгунту, Заферене, Месдел, Дейр Фол, Асииле, Абу Ҳумаме, Ҳошимие, Шарқий Ферҳане, Ғарбий Ферҳане, Иззеддин, Ал-Гасибийе, Ал-Мекремийе, Саъен ва Гранада қишлоқларини ҳам назорат остига олган.

Эслатиб ўтамиз, 4 декабрь куни “Ҳаят Таҳрир аш-Шом” радикал экстремистик гуруҳи аъзолари Дамашққа олиб борувчи йўлда жойлашган йирик Ҳама шаҳрини уч томондан ўраб олганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Сурия Ҳомс

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг