Жангарилар Суриянинг Даръа шаҳрини ҳам эгаллади
Олам
−
07 Декабрь 2024
3889“Ҳаят Таҳрир аш-Шом” радикал экстремистик гуруҳи аъзолари Сурия жанубидаги Даръа вилояти маъмурий маркази ва вилоятнинг катта қисмини ўз назоратига олди. Бу ҳақда “Asharq Al Awsat” нашри хабар берди.
Нашр маълумотларига кўра, жангарилар ҳукумат кучлари билан Даръа шаҳридаги (Дамашқдан 110 км узоқликда жойлашган) ҳарбийлар ва давлат хавфсизлик органлари ходимларини хавфсиз чиқиб кетишига имкон берувчи келишувга эришган. Жангарилар қўлига жанубий минтақадаги бошқа аҳоли пунктлари, жумладан, Дамашқдан 50 км узоқликда жойлашган муҳим Эзраа шаҳри ҳам ўтган.
Маълумотларга кўра, Суриянинг ҳукумат кучлари 2018 йил июль ойида Даръа вилояти ва Иордания билан чегара ҳудудида жойлашган “Насиб” назорат-ўтказиш пунктини қайтариб олган. Бу ўшандаги “Сурия озод армияси” деб аталган мухолиф кучлар капитуляция шартларига рози бўлганидан сўнг амалга ошган.
“Al Hadath” телеканали хабарига кўра, ҳозирда суриялик ҳарбийлар жанубдаги Эл-Кунайтра вилоятидаги Эл-Баос шаҳридан чиқиб кетишни бошлаган. Бу шаҳар Дамашқдан 40 км узоқликда жойлашган.
Шунингдек, жанубий Суриянинг Эс-Сувейда шаҳрида тартибсизликлар юз бергани ҳақида хабарлар тарқалган. Бу шаҳарда асосан тоғлик гуруҳлар яшайди. Маҳаллий қуролланган фаоллар полиция бошқармаси ва шаҳар қамоқхонасига ҳужум қилган, тўқнашувлар оқибатида уч киши ҳалок бўлган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сурия жанубидаги Даръа вилоятида “Ҳаят Таҳрир аш-Шом” радикал экстремистик гуруҳи аъзолари Президент Башар Асад режими кучларига қарши жангга киришганди.
LiveБарчаси
Исроил ва ҲАМАС келишувга эришди.
15 Январь
Эрон Президенти Марказий Осиёга келди.
15 Январь