Суриядаги исёнчилар Даръада ҳукумат кучларига қарши жангга кирди

Олам

image

Бугун, 6 декабрь куни Сурия жанубидаги Даръа вилоятида “Ҳаят Таҳрир аш-Шом” радикал экстремистик гуруҳи аъзолари Президент Башар Асад режими кучларига қарши жангга киришди. Бу ҳақда “Анадолу” хабар берди.

Маҳаллий манбалардан олинган маълумотларга кўра, экстремистик гуруҳ эрталаб Даръа вилоятининг маркази Ноа яқинидаги Асад кучларининг назорат нуқталарига ҳужум қилган.
Хабар қилинишича, мухолифат кучлари Даръанинг ғарбий, шарқий ва шимолий чеккаларидаги Жизе, Семлин ва Гария Шарқия ҳудудларида Асад режими назорат нуқталарини назорат остига олган.

Маълумот учун, Даръа 2012-2018 йилларда мухолифат назоратида эди. Асад режими 2018 йил июнь ойида Даръага қуруқликдан ҳужум бошлади ва июль ойида вилоятни бутунлай назоратига олди.


Эслатиб ўтамиз, 4 декабрь куни “Ҳаят Таҳрир аш-Шом” радикал экстремистик гуруҳи аъзолари Дамашққа олиб борувчи йўлда жойлашган йирик Ҳама шаҳрини уч томондан ўраб олганди.    Бугун, 6 декабрь куни эрталаб Суриядаги “Ҳаят Таҳрир аш-Шом” радикал экстремистик гуруҳи аъзолари Ҳомс шаҳрига кириб келди.


Мақола муаллифи

Теглар

Сурия Башар Асад Даръа

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг