Сурияда исёнчилар Ҳама шаҳрига кириб борди

Олам

image

Кеча, 4 декабрь куни “Ҳаят Таҳрир аш-Шом” радикал экстремистик гуруҳи аъзолари Дамашққа олиб борувчи йўлда жойлашган йирик Ҳама шаҳрини уч томондан ўраб олди. Бу ҳақда BBC хабар берди.

Маълум қилинишича, ҳукумат кучларининг қарши ҳужумига қарамай, суриялик исёнчилар мамлакатнинг марказий қисмида жойлашган Ҳамани қуршаб олган. 

Исёнчилар қўмондони бугун, 5 декабрь куни эрталаб ижтимоий тармоқда исёнчилар Ҳама шаҳрига кириб кела бошлагани ва унинг маркази томон бир неча йўналиш бўйлаб ҳаракатланаётгани ҳақида хабар берган.

Таъкидланишича, бу Дамашқни ҳимоя қилиш учун ҳал қилувчи аҳамиятга эга шаҳар саналади. Сурия Инсон ҳуқуқлари обсерваторияси исёнчилар Ҳамани уч томондан қуршаб олгани ва ҳозир шаҳардан 3-4 километр узоқликда эканини айтган.

ОАВ хабарларига кўра, илгарилаб бораётган исёнчилар дастлаб озгина қаршиликка дуч келган бўлса-да, Ҳама атрофидаги жанглар “ниҳоятда шиддатли” бўлган.

“Sana”нинг ёзишича, Президент Башар Асад режими ҳужумга тайёрланиш ва муносиб зарба бериш мақсадида оддий ҳарбий хизматчиларнинг маошини 50 фоизга оширишни буюрган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Суриядаги исёнчи кучлар мамлакатнинг иккинчи йирик шаҳри Ҳалабдаги бир нечта ҳудудларни ўз назоратига олганди.

 


Мақола муаллифи

Теглар

Сурия Башар Асад Ҳама

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг