Сурхондарёда ЙПХ ходимини ҳақорат қилган ака-ука қамалди
3-саҳифа
−
09 Июль
5379Сурхондарёда ЙПХ ходимини ҳақорат қилган ака-ука 10 суткага қамалди. Бу ҳақда вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ахборот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, жорий йилнинг 26 июнь куни Сурхондарё вилояти Денов туманида икки нафар ака-ука хизматга жалб этилган ЙПХ ходимининг қонуний талабини бажармай, қасддан ҳуқуқбузарлик содир этган. Ижтимоий тармоқларда сиздирилган видеода ака-укалардан бири ходимга нисбатан қўпол сўзларни қўллагани тасвирланган.
Шу куннинг ўзида олиб борилган тезкор чоралар натижасида ҳуқуқбузарлар ИИБга олиб келинган ва уларнинг ҳаракатига нисбатан тўпланган ҳужжатлар судга тақдим этилган.
Суд қарори билан ака-ука Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183- (майда безорилик), 194- (ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаслик), 135-моддаларида (йўл ҳаракати қоидаларида назарда тутилган ҳужжатлари бўлмаган шахсларнинг транспорт воситаларини бошқариши) кўрсатилган ҳуқуқбузарликларни содир этганликда айбли деб топилиб, уларга нисбатан 10 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрида ички ишлар ходимларини ҳақорат қилган шахсга нисбатан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланганди.
LiveБарчаси