Ички ишлар ходимларини ҳақорат қилиш “қимматга тушди” (видео)
3-саҳифа
−
02 Май 2023
17772Ижтимоий тармоқларда бир нечта фуқаролар ички ишлар органлари ходимларига қаршилик кўрсатаётгани акс этган видео тарқалиб, турли муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси расмий маълумот берди.
Жорий йилнинг 28 апрель куни соат 01:35 ларда Янгиҳаёт туманидаги хизмат олиб бораётган ходимлар Gentra автомашинасини тўхтатиб, ҳайдовчидан ҳужжатларни тақдим этишни сўраган. Шу вақтда машинадаги йўловчилар – 1995 йилда туғилган З.Б., 1977 йилда туғилган Х.Ж. ва 2000 йилда туғилган Н.Ф. лар ходимларга нисбатан турли хил ҳақоратли сўзлар айтиб, жамоат тартибини бузган.
Шунингдек, улар ИИО ходимларининг қонуний талабларини бажармасдан, уларга нисбатан қаршилик кўрсатишган.
Мазкур ҳолат юзасидан автомашина йўловчилари З.Б., Х.Ж., Н.Ф. ларга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси (майда безорилик) ва 194-моддаси (ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаслик) билан маъмурий баённома расмийлаштирилган. Шундан сўнг Жиноят ишлари бўйича Янгиҳаёт туман суди томонидан уларга нисбатан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь