Сурхондарёда ЙТҲ оқибатида 700 хонадон газсиз қолди
3-саҳифа
−
06 Ноябрь
3616Бугун, 6 ноябр куни Сурхондарё вилоятининг Сариосиё туманидаги “Боғистон” МФЙ ҳудудидан ўтувчи газ қувурига Cobalt автомашинаси бориб урилди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Вазирликка кўра, ҳодиса оқибатида авария ҳолати содир бўлган. Бунинг натижасида соат 11:00 дан “Боғистон” ва “Газарак” МФЙ ҳудудидаги 700 та аҳоли хонадони ва 3 та улгуржи истеъмолчининг табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилди.
Авария ҳолати бартараф этилиши билан газ таъминоти қайта тикланиши айтилган.
Эслатиб ўтамиз, 18 октябрь куни Сурхондарё вилоятида автомобиль газ қувурига урилиши оқибатида 3950 аҳоли газсиз қолганди.
Жорий йилнинг сентябрь ойида эса Сурхондарё вилояти ҳамда Тошкент вилоятида автомобиль газ қувурига урилиши ва қурилиш жараёнидаги эътиборсизлик сабаб 1 915 та ва 15 198 та хонадон газ таъминотидан узилганди.
Муҳаммад Ҳодиев
LiveБарчаси