Сурхондарёда ўқувчи қиз 8-қаватдан тушиб кетиб, вафот этди
3-саҳифа
−
31 Октябрь
7165Сурхондарёда 17 ёшли қиз 8-қаватдан тушиб кетиб, ҳалок бўлди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов QALAMPIR.UZ’га маълум қилди.
Билдирилишича, воқеа жорий йилнинг 29 октябрь куни соат 21:00 атрофида “Буюк келажак” МФЙ ҳудудидаги кўп қаватли уйларнинг бирида содир бўлган. Уйнинг 13-қаватида яшаб келган қиз 8-қаватдан тушиб кетган ва олган тан жароҳатлари оқибатида воқеа жойида ҳалок бўлган.
Аниқланишича, қизнинг оиласи 2023 йилнинг бошида ушбу бинога кўчиб келган. Қиз оиладаги энг катта фарзанд бўлган.
У ўқиган мактаб директорининг таъкидлашича, қиз дарсларда фаол қатнашган, ҳеч ким билан зиддиятга бормаган.
“Мактабда ҳам, маҳаллада ҳам ўз ўрнига эга, яхши, билимли қиз эди. Чин кўнгилдан ачиняпмиз. Маҳаллада ота-онаси билан ҳеч қандай салбий ҳолат юз бермаган. Намунали оила қаторида бўлган”, дейди маҳалла раиси “Замон” дастурига берган интервьюсида.
Содир бўлган ҳолатнинг сабаблари аниқланмоқда. Марҳуманинг ўлими бўйича суд-тиббиёт экспертизаси тайинланган. Мазкур ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкентда 15 ёшли ўсмир яшаш хонадонининг деразасидан тушиб кетиб, вафот этганди. Жорий йилнинг 4 август куни Сергели туманида истиқомат қилувчи 2009 йилда туғилган вояга етмаган Х.С. яшаш хонадонининг 5-қават деразасидан ўз эҳтиётсизлиги оқибатида ерга тушиб кетган. У тез ёрдам машинасида РШТЁИМга олиб келинган ва тиббий ёрдам кўрсатилган. Аммо муолажаларга қарамасдан ўсмир вафот этган.
LiveБарчаси