Ўзбекистонликлар асосан қайси давлатга ўқишга кетаётгани айтилди

Local

−

image

Ўзбекистон фуқаролари ўқиш учун асосан Тожикистон Республикасини танлаётгани маълум бўлди. Бу ҳақда Статистика агентлиги матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, 2024 йилнинг январь-июль ойларида жами 21,7 минг нафар Ўзбекистон фуқаролари ўқиш мақсадида чет элга борган.

Ўқиш мақсадида чет элга кетган Ўзбекистон фуқаролари мамлакатлар бўйича қуйидагича:

  • Тожикистон – 10 497 нафар;
  • Россия – 3 891 нафар;
  • Қирғиз Республикаси – 2 211 нафар;
  • Туркия – 1 240 нафар;
  • Жанубий Корея – 1 063 нафар;
  • Қозоғистон – 874 нафар;
  • Буюк Британия – 423 нафар;
  • Хитой – 337 нафар;
  • Германия – 209 нафар;
  • АҚШ – 192 нафар;
  • бошқа давлатлар – 720 нафар.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон фуқаролари энг кўп туристик мақсадларда Қирғизистонга бораётгани маълум қилинганди.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends