Ўтган йили ўзбекистонликлар асосан қайси давлатга ўқишга кетди?
Local
−
18 January 2025 7958 1 minute
2024 йилнинг январь–декабрь ойларида Ўзбекистонликлар асосан ўқиш мақсадида Тожикистонга бораётгани маълум бўлди. Бу ҳақда Статистика агентлиги хабар берди.
Қайд этилишича, жами 35,9 минг нафар Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ўқиш мақсадида чет элга борган. Шулардан 12 809 нафари Тожикистонга, 8 629 нафари Россияга ва 3 953 нафари Қирғиз Республикасига ташриф буюрган.
Ўқиш мақсадида чет элга кетган Ўзбекистон фуқаролари сони мамлакатлар кесимида қуйидагича:
- Тожикистон – 12 809 нафар;
- Россия – 8 629 нафар;
- Қирғиз Республикаси – 3 953 нафар;
- Туркия – 2 711 нафар;
- Корея Республикаси – 2 077 нафар;
- Қозоғистон – 1 589 нафар;
- Буюк Британия – 792 нафар;
- Хитой – 767 нафар;
- АҚШ – 576 нафар;
- БАА – 390 нафар;
- Бошқа давлатлар – 1 602 нафар.
Эслатиб ўтамиз, 2024 йилнинг январь-сентябрь ойларида ҳам ўзбекистонликлар ўқиш мақсадида кўпроқ Тожикистонга бораётгани маълум бўлганди.
Live
AllPutin To'qaev bilan ham telefonlashdi
21 September
Qashqadaryoda 2300 yillik ossuariy topildi
21 September
Szinpin 10 yil deganda birinchi marta AQShga boradi
21 September
Shavkat Mirziyoev Vladimir Putinga maktub yo'lladi
21 September