Ўтган йили ўзбекистонликлар асосан қайси давлатга ўқишга кетди?
Жамият
−
18 Январь
39192024 йилнинг январь–декабрь ойларида Ўзбекистонликлар асосан ўқиш мақсадида Тожикистонга бораётгани маълум бўлди. Бу ҳақда Статистика агентлиги хабар берди.
Қайд этилишича, жами 35,9 минг нафар Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ўқиш мақсадида чет элга борган. Шулардан 12 809 нафари Тожикистонга, 8 629 нафари Россияга ва 3 953 нафари Қирғиз Республикасига ташриф буюрган.
Ўқиш мақсадида чет элга кетган Ўзбекистон фуқаролари сони мамлакатлар кесимида қуйидагича:
- Тожикистон – 12 809 нафар;
- Россия – 8 629 нафар;
- Қирғиз Республикаси – 3 953 нафар;
- Туркия – 2 711 нафар;
- Корея Республикаси – 2 077 нафар;
- Қозоғистон – 1 589 нафар;
- Буюк Британия – 792 нафар;
- Хитой – 767 нафар;
- АҚШ – 576 нафар;
- БАА – 390 нафар;
- Бошқа давлатлар – 1 602 нафар.
Эслатиб ўтамиз, 2024 йилнинг январь-сентябрь ойларида ҳам ўзбекистонликлар ўқиш мақсадида кўпроқ Тожикистонга бораётгани маълум бўлганди.
LiveБарчаси