Ўзбекистонликлар асосан қайси давлатга ўқишга кетаётгани айтилди
Жамият
−
05 Сентябрь
13349Ўзбекистон фуқаролари ўқиш учун асосан Тожикистон Республикасини танлаётгани маълум бўлди. Бу ҳақда Статистика агентлиги матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, 2024 йилнинг январь-июль ойларида жами 21,7 минг нафар Ўзбекистон фуқаролари ўқиш мақсадида чет элга борган.
Ўқиш мақсадида чет элга кетган Ўзбекистон фуқаролари мамлакатлар бўйича қуйидагича:
- Тожикистон – 10 497 нафар;
- Россия – 3 891 нафар;
- Қирғиз Республикаси – 2 211 нафар;
- Туркия – 1 240 нафар;
- Жанубий Корея – 1 063 нафар;
- Қозоғистон – 874 нафар;
- Буюк Британия – 423 нафар;
- Хитой – 337 нафар;
- Германия – 209 нафар;
- АҚШ – 192 нафар;
- бошқа давлатлар – 720 нафар.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон фуқаролари энг кўп туристик мақсадларда Қирғизистонга бораётгани маълум қилинганди.
LiveБарчаси