Ўзбекистонликларнинг ўқиш учун хорижга чиқиши кескин камайди
Local
−
16:59 1031 2 minutes
Жорий йилнинг январь-сентябрь ойларида 16 522 нафар Ўзбекистон фуқароси ўқиш мақсадида хорижга сафар қилган. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси хабар берди.
Қайд этилишича, бу кўрсаткич 2025 йилнинг мос даврига нисбатан 8,1 минг нафарга ёки 33 фоизга камайган. Жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойида ўзбекистонликлар ўқиш мақсадида энг кўп Россияга борган. Ўтган йилнинг мос даврида эса бу борада Тожикистон биринчи ўринда бўлган.
2026 йилнинг январь-сентябрь ойларида Ўзбекистон фуқаролари ўқиш мақсадида энг кўп сафар қилган давлатлар қуйидагича:
Россия – 3 847 нафар;
Қирғиз Республикаси – 2 809 нафар;
Корея Республикаси – 2 118 нафар;
Туркия – 1 818 нафар;
Хитой – 1 248 нафар;
Қозоғистон – 1 112 нафар;
Тожикистон – 904 нафар;
Буюк Британия – 784 нафар;
Германия – 374 нафар;
АҚШ – 231 нафар;
Бошқа давлатлар – 1 277 нафар.
Маълумот учун, 2025 йилнинг январь–сентябрь ойларида ўзбекистонликлар ўқиш мақсадида энг кўп Тожикистонга сафар қилган. Ўша даврда ушбу мамлакатга борганлар сони 5 534 нафарни ташкил этган.
2025–2026 ўқув йилида Ўзбекистонда олий таълим ташкилотларида таҳсил олаётган талабалар сони 1,5 миллион нафар бўлиб, улар орасида энг кўпини 19 ёшлилар ташкил қилади.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг январь–август ойларида Ўзбекистонга 9 млн 102 минг 729 нафар хорижий фуқаро туристик мақсадларда ташриф буюргани ҳақида хабар берилган эди.
Live
All